Муратова Нозима Фахритдиновна

Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети
илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректор

Филология фанлари доктори, профессор


Илмий тадқиқот ва журналистика амалиётини уйғунлаштиришга бағишланган фаолият. Асосий йўналишлар — медиа ва ахборот саводхонлиги, рақамли журналистиканинг трансформацияси, Марказий Осиё медиамаконини илмий таҳлил қилиш.

Таржимаи ҳол ва лавозимлар

Илмий фаолиятимни янгиликлар журналисти сифатида бошлаганман. Айнан шу тажриба касбга бўлган муносабатимни белгилаб берди: таҳририятлар қандай ўзгараётгани, матн ва визуал контент билан ишлаш усуллари қандай янгиланаётгани мени доимо қизиқтириб келади.

Асосий илмий қарашим — журналистиканинг илмий пойдевори мустаҳкам бўлиши шарт. Соҳадаги ҳар қандай ўзгариш аввал илмий жиҳатдан ўрганилиши, сўнгра амалиётга татбиқ этилиши лозим. Ушбу ёндашув академик билимни медиаиндустрия эҳтиёжлари билан, халқаро тажрибани миллий вазифалар билан боғлашга хизмат қилади.

Илмий асарлар

Монографиялар ва ўқув нашрлари

Илмий журналлардаги мақолалар

Конференция материаллари

Диссертация

Рўйхат Google Scholar профили асосида тузилган. Google Scholar

Лойиҳалар ва халқаро ҳамкорлик

UNESCO билан ҳамкорлик

Журналистлар ва журналистика ўқитувчилари учун медиа ва ахборот саводхонлиги бўйича қўлланма тайёрлашда ҳаммуаллиф. Нашр ўзбек, рус ва испан тилларида чоп этилган ҳамда халқаро миқёсда энг кўп иқтибос келтирилган ишларимдан бири ҳисобланади.

Марказий Осиё медиамакони бўйича жамоавий монография

Америкалик ҳаммуаллифлар ва Марказий Осиё мамлакатлари олимлари билан биргаликда тайёрланган китоб. Сўнгги таҳрирлар якунланган, нашр кутилмоқда.

Инклюзив медиамуҳит тадқиқотлари

Кўриш имконияти чекланган шахсларнинг ахборот истеъмоли ва таълим соҳасидаги инклюзив ёндашувлар бўйича илмий изланишлар туркуми.

IAMCR доирасидаги фаолият

Ассоциациянинг Ўзбекистондаги элчиси сифатидаги асосий йўналишлар: ўзбекистонлик медиа тадқиқотчиларини жаҳон ҳамжамиятига олиб чиқиш, дунёнинг турли минтақаларида фаолият юритаётган тадқиқотчиларни Ўзбекистон медиаландшафти билан таништириш ҳамда медиа тадқиқотлар соҳасида халқаро ҳамкорликни йўлга қўйиш.

Чиқишлар ва медиа

Бўлим тўлдирилмоқда: маърузалар ва конференциялардаги чиқишлар қўшилади.

Алоқа